Кахаров Аброл: другие произведения.

Онажоним (Перевод на узбекский язык).

Сервер "Заграница": [Регистрация] [Найти] [Рейтинги] [Обсуждения] [Новинки] [Помощь]
  • Комментарии: 6, последний от 23/07/2014.
  • © Copyright Кахаров Аброл (Kakharov2004@mail.ru)
  • Обновлено: 22/07/2014. 28k. Статистика.
  • Эссе: Узбекистан
  • Иллюстрации: 19 штук.
  •  Ваша оценка:
  • Аннотация:
    Онамнинг ва аждодларимнинг қони олдида, ҳаётда эгаллаган уз урним учун қарздорман.

  • .
     []
    .
       О Н А Ж О Н И М.  Таржимон Моҳирабону
    .
      Булутлар ортида ухлар сариқ ой.
    Қоронғу урмонга боққандек, гуё,мен кукка термулиб қарайман.
    Қайдадир, юлдузлар аро адашган онам, муҳаббат билан боқар самодан.
    Қанча йиллар утди, мен уша-уша. Тақдирдан муъжиза кутмасман асло.
    Энг оғир пайтларда - менинг онам бор.
    У муҳаббат билан боқар, менга самодан.
    Қалбимда куз булса ва ғамга тулса, узимни ҳайдайман одатий жойлардан.
    Онам мен учун қилар илтижо.
    Ахир у муҳаббат билан боқар, менга самодан.
    (Роман Булгачев.)
    .
     []
    .
       Мана шу замонавий Тароз шаҳри ёйилган жойда, жуда қадим замонлардан бери одамлар урнашиб қолишган. Бу ҳақида қадимий ҳайкаллар, жумладан қоялардаги тасвирлар ҳам гувоҳлик беради.
    Хитойдан Оврупага етказувчи Буюк ипак йулида жойлашган Тароз шаҳрининг тарихи минг йилликлардан бошланади.
       Тарихий Тароз номи улчов ва тарозилар рамзи булиш билан биргаликда, узоқ йиллар тенглик ва адолат рамзи булган, (одам ишонишни жуда хохлайди)
    Урта Осиёнинг чексиз кенгликларида жойлашган қабила ва халқларнинг уй-хаёллари ва умидсизликларини жонлантириб ифодалаган.
    Қадимги ёзув манбаалари бизга қонли урушлар, суғориш ариқлари ва коприкларнинг қурилиши, ҳунармандчилик ва савдо, шаҳарнинг дабдабали равнақи ва шу билан биргаликда Чингизхон қушинлари томонидан
    бутунлай бузиб ташланганлиги ҳақидаги хабарларни етказган. Урта асрлардаги Қорахонийлар давлатининг собиқ пойтахти Тароз шаҳри куп юз йилликлар мобайнида ҳукмдорсиз ва аҳолисиз харобалар ичида қолиб кетди.
    Фақатгина 18-асрнинг охирларига келиб, Фарғона водийсидаги Қуқон хонлиги жангчилари Тяньшан тоғ тизмасининг чуққиларидан ошиб утиб, бу ерга қалъа қуришган.
    19-асрнинг бошларида эса бу қалъа яқинида наманганлик узбекларнинг биринчи уйлари пайдо булди. Уларнинг орасида менинг аждодларим ҳам бор эди.
    Наманганликларнинг изидан бу янги ерларга тошкентлик, марғилонлик ва Ура-тепалик узбеклар ҳам кела бошлашди. Шундай қилиб қадимги Тароз шаҳрининг харобалари урнида янги шаҳар пайдо булди ва Авлиё-Ота номини олди.
    "Авлиё-Ота" таржимада "Муқаддас ота" маъносини билдиради. Шаҳарда ҳунармандлар ва савдогарлар истиқомат қилишар эди.
    Баҳорги бозорларда маҳаллий аҳоли узининг маҳсулотларини кучманчи қозоқларнинг чорвачилик маҳсулотларига алмаштиришган.
    Менинг аждодларим урта асрлар ҳукмдорининг мақбараси пойдевори устида мачит қуришган ва диний уламо ва диндорлар шавқатсиз жазоланган фожеали кунларнинг охиригача уз хизматларини сидқидилдан бажаришган.
       1864 йилда Россия Туркистон улкасининг бошқа куплаб шаҳарлари қаторида Авлиё-Отани ҳам босиб олди ва узига буйсундирди.
    Шаҳарга қушинлар киргач, аҳолини мамлакатнинг оврупа қисмидан Россия империясининг жанубий улкаларига оммавий кучириш бошланди.
    Шаҳарда янги уйлар, ҳарбий казармалар, черковлар,жун ва терини қайта ишлаш цехлари қурилди.
    Шаҳарга яқин ерларда эса янги урисча номланган қишлоқлар пайдо булди: Ровное, Головочевка, Михайловка, Луговое, Гродеково,Покровка.
       Узбек қариялари Россиядан биринчи кучиб келганларни яхши хотиралар билан эслашади. Улар жуда куп қийинчилик ва қайғули кунларни бошидан утқазишган.
    Улар пиёда йул босишган. Фақат баъзиларининг зурға нафас олаётган отлари ва араваси булар эди. Ойлаб ва йиллаб юриб , жонсиз даштлар ва саҳроларни кезиб утишган.
    Куплари ҳосилдор ерларгача етмай,ном- нишонсиз жойларда улиб кетишган.
       Энг кучли,чидамли,ҳунарли ва жасурларининг исмлари : Николай, Петр, Семен, Михаил, Алексей, Георгий, Григорий ва бошқалар ҳалигача қишлоқ номларида сақланиб қолган.
       Кучиб келганлар ариқлар ,булоқлар ва йулларга яқин буш ерларда жойлашар эди.Турмуш тарзини жуда тез тартибга келтирар эди.
    Маҳаллий аҳоли куз унгида,уларга аввал маълум булмаган,томи қия урнатилган, совуқ тушганда тутун чиқадиган мурили уйлар қурила бошлади.
       Урислар етиштираётган картошка, помидор, карам каби сабзавотлар маҳаллий аҳолини купроқ лол қолдирарди.
    Аввалига ёшлар томонидан махфий ва журъатсизлик билан татиб курилган бу маҳсулотлар кейинчалик, катталар томонидан ҳам эътироф этилди. Биринчи кучиб келганлар ва уларнинг фарзандлари устачилик билан шуғулланишарди.
    Улар ҳайбатли дарахтлардан бежирим тахталар, ихчам тақалар, кичик омочлар, белкурак ва паншахалар, ғилдираклар учун темир чамбар, ёғоч бочкаларни, шунингдек уймакор дарвозали
    ва нафис ишланган эшикли деразалари булган уйлар, ёрқин нақшли черков қунғироқлари, уй бекаларининг бойлиги ва фахри - безатилган сандиқлар, бочкалар, қошиқлар ва бошқа уй жиҳозларини маҳорат билан ясашарди.
    Бушаб ётган ерларда буғдойлар бошоқлади, боғлар гуллади. Урислар хужалиги тез мустаҳкамлана бошлади. Одамлар бойроқ яшай бошлашди. Маҳаллий аҳоли билан иш буйича муносабатлар урнатиларди.
    Томонлар бир-бирларининг ички ишларига аралашишмас эди. Мусулмонлар мачити ва хрестианлар черкови узаро сабрли булиб, осуда қушничиликда яшар эди. Савдо ривожланди. Россиядан маҳсулотлар кела бошлади.
    Ҳар бир узбек оиласи рус муъжизаси - самовар сотиб олишга ҳаракат қилар эди. Аммо бу узоқ давом этмади.
    1917 йилдаги рус подшоҳининг зуравонлик оқибатида тасодифий улимидан сунг христианлар қалбида қандайдир ёвуз руҳ урнашиб олганлигини мусулмонлар таъкидлашарди.
    Маҳаллий аҳоли наздида уларнинг ақли хиралашиб, уз черковларини бузиб, ут қуя бошлашди, бир-бирларини улдиришди.
    Зудлик билан тартиб урнатиш учун шинел кийган, қиличли, бошига пешонасидан сал тепароқда қизил юлдуз рнатилган уткир учли бош кийимли отлиқ аскарлар етиб келишди.
    Бошқалардан кура яхшироқ яшайдиганларни қамоққа олишди ва уйларини тортиб олишди. Бошқаларнинг сигир,бузоқ ва отларини тортиб олишди. Чарм куртка ва галифе шим кийган янги бошлиқлар пайдо булди.
    Ризқсиз қолган бошқа одамларга халқ душманлари тугатилганлиги, энди подшоҳсиз ва Худосиз янги ҳаёт булиши ҳақида хабар беришди. Улар бир вақтнинг узида мусулмон диндорларини ҳам йуқ қилишди.
    Мачитлар ёпилди, диний маросимлар тақиқланди.
    Қуръон уқишни билган барча диний уламолар, жумладан менинг онамнинг отаси ҳам бир кечада махфий қамоққа олиниб, ҳали ҳеч ким қайтиб келмаган - Чимкент вилояти марказига жунатилди.
       Православ диндорлари: "Гуноҳларимиз учун бизни Худо шавқатсиз жазолади, ерга қурғоқчилик ва очликни жунатди"- деб укинишарди. 1933-34 йилларда бушаб қолган қишлоқларда оч итлар подаси хужайинлик қила бошлади.
    Шоқоллар қабрларни очиб, жасадларнинг қолдиқларини еб кетишарди. Аёллар бева, болалар етим қолишди, оилалар боқувчисидан ажралди. Очлик минглаб узбек, рус, қозоқларни ҳаётдан олиб кетди.
    Онамнинг ота-онасининг туғилган жойи Фарғона водийсининг тоғ олди табиат манзараларига уйғунлашиб кетган қадимий узбек қишлоқларидан бирида булган.
    Онамнинг онаси - бувим менга куп маротаба такрорлар эди: "Тоғнинг нариги томонида сенинг уйинг, ҳовлинг ва еринг бор.
    Ёдингда тут! Олмос деган жойда ҳовлисида, булоқ оқадиган ва бу булоқда муқаддас балиқлар сузиб юрадиган мачит бор. Бу мачит сенинг аждодларингники. Мачитга асосий кириш жойидан т?ртинчи ҳовли сенинг уйинг".
    Онамнинг онасини биз "Катта ойи" деб чақирар эдик. У муқаддас Авлиё-Отадаги қариндошлариникига ҳали ун турт ёшга тулмасданоқ келган.
    Тез орада уни келиб чиқиши Олмослик булган, шаҳар мачитининг диний хизматчисига турмушга беришади. Баланд деворлар билан уралган, одатдагидек осиёчасига қурилган диндорлар уйида менинг онам дунёга келган.
    У ёшлигиданоқ меҳнат қилиш ва бошқаларни эшитиш руҳида тарбияланган.
    Онам арабча уқишни ва ёзишни билар , чиройли кашта тикар , шарқ таомларини жуда мазали тайёрлар, шу билан биргаликда гузал аёл ҳисобланар эди.
    Унинг исми Ҳабибахон эди. Онам олти ёшидан бошлаб паранжи кийганлиги учун унинг юзини бегоналар курмаган.
    Турмушга чиққанидан кейин ҳаётининг асосий қисмини худди шу ҳовлига ухшаган бошқа бир ёпиқ ҳовлида утказди.Бу ҳовлида менинг катта опам - Муҳаррамхон, кичик укам - Шукуржон ва мен туғилганмиз.
    .
     []
    .
    Ота-онамизнинг уйи икки қисмдан иборат эди. Биринчиси "ичкари" ёки ичкари ҳовли, деб аталарди. Ҳовлининг бу қисмида катта деразали кенг хоналардан иборат асосий уй жойлашган эди.
    Хоналардаги токчаларда худди расталардагидек, Хитой чиннисидан ясалган ҳар хил гулли чойнаклар, пиёлалар ва ликопчалар қатор қилиб териб қуйилган эди.
    Эшикнинг қаршисидаги асосий деворда мусиқадор қулфли иккита ёрқин сандиқ савлат тукиб турган иккита катта токча - "Меҳроб" бор эди.
    Сандиқ устига қавилган гулдор пахта курпалар, нақшдор юмшоқ ёстиқлар бежирим тахлаб қуйилган. Токчалар орасида кймакор ромга солинган тухумсимон ойна осиғлиқ турар эди.
    Яна эшиклари ойнали, ғаладонлик, калит билан қулфланадиган жовон бор эди. Бу жовонда махсус нақшли чиройли, олтин суви юритилган идишлар, онамнинг узуклари, билагузук ва зираклари сақланар эди.
    Хоналарнинг поли одатдагидек ердан иборат эди.Ерга қамишдан туқилган тушамалар қуйилар, устидан қалин жун кигиз қопланар эди. Асосий катта хонага эса кигиз устидан чиройли Эрон гилами тушалар эди.
       Уйга ёзги ошхона уланиб кетган, ҳовлининг узоқ бурчагида эса, ифори атрофга ёйилиб турган атиргул бутоқлари ортида, тозалаб супирилган шарқона ҳожатхона барча зарурий ашёлари билан жойлаштирилган
    ва алоҳида мағзавалар сингиб кетишига мулжалланган ура бор эди. Ҳовлининг уртасида эса бобомнинг дабдабали томорқаси булиб, четларида эрта баҳордан кеч кузгача онамнинг нафис гуллари очилиб турар эди.
    "Ташқари" деб аталадиган ташқи ҳовлидан утиб, боғ эшик орқали ичкари ҳовлига кириш мумкин.
    Ташқари ҳовлида алоҳида қурилган меҳмонхона, ошхона, отхона ва бошқа қурилмалар жойлашган. Катта, вазмин, темир лукидонли дарвозадан "Ташқари" га кириш мумкин.
       Бу ҳовлидан ташқари бобомнинг мевали боғ ва токзордан иборат яна бир ёзги ҳовлиси бор эди.
    Бизнинг уйимизда муомала маданияти ҳар бир кишининг ҳурматга лойиқлиги ва тенглигига асосланган олий табақа тамойилларига мослаштирилган эди.
    Қариялар ва ёшлар бир-бирлари билан дустона ва фақат "сиз" деб гаплашишар эди. Илтимослар тилак сифатида билдирилар эди. Ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда одамлар ҳақида ёмон гапирилмас эди.
       1941-45 йиллардаги урушгача бизнинг қариндошлар купчиликни ташкил қилар эди. Фақат онамнинг холаваччалари ва угай ака-укаларидан саккизтасини санаганман.
    Улар менинг тоғаларим эди. Амакиларим бундан ҳам купроқ эди. Амма-холаларимни эса санаб чиқиш қийин эди. Отамнинг отаси - бобомнинг учта ака-укаси булган. Кичик бувимнинг опаси ва акаси булган.
    Бу барча қариндошлар, уларнинг аёллари ва болалари билан биргаликда узгача бир боғлиқлик, муҳаббат, қуллаб-қувватлаш ҳукм сурган катта бир оилани ташкил қилар эди.
    Мен болалигимнинг асосий кунларини фақат байрамлардек эслайман. Ҳовлимиз тез-тез меҳмонларга тулар эди. Қариндошларимиз бир-бирлари билан учрашганларида гуёки, йиллаб куришмагандек хурсанд булишар эди.
    Қучоқлаш, упиш, кулгу ва табассум анъанага айланган эди. Ҳовлидаги тандирда мазали нонлар пиширилар, мис қозонларда хушбуй мурабболар пиширилар, ялтиратиб тозаланган самоварларда чой қайнатилар эди.
       Қурқинчли хабар ва ташвишлар уйимизга кутилмаганда бостириб кирди.
    Бозор ёнидаги баланд устунга урнатилган катта қора радиокарнай хиёнаткорона ҳужум ва урушнинг бошланганлиги ҳақида хабарларни турт томонга эшиттира бошлади. Шаҳар бир лаҳзада бушаб қолди.
    Эркаклар урушга кетишди. Аёллар, қариялар ва усмирларнинг юзлари қайғуланди. Ҳамма даҳшат ичида ёмон хабарлар кута бошлади.
    Бундай хабарлар куп куттирмади. Фронтдан биринчи хабарлар пайдо булди: "Сизнинг уғлингиз (турмуш уртоғингиз) қаҳрамонларча ҳалок булди..."
    .
     []
    .
       Ҳар куни эрталаб оилалар қурқинч билан почтачидан хат кутишар эди. Кичкинагина хат-хабарнома, халқ тили билан айтганда "қора хат" ҳеч кимга шавқат қилмади.
    Қайси оила қора хат олганлиги ҳақида, уша оиланинг катталари ва болаларининг қалбларни ларзага солиб, қулоқларни қиёматга келтирувчи фарёдларидан билар эдик.
    Қушнилар ва қариндошлар шу заҳотиёқ уларникига бориб, уларга қушилишар ва оммавий куп соатлик йиғи бошланар эди.
    Болалар йиғиси билан аралашиб кетган аёлларнинг қаттиқ қичқириқлари, беҳол кампирларнинг Худога қилган нолалари узундан-узун совуқ нолишга айланарди.
    Бу нолишлар қариндошларнинг келиб қ?шилишига қараб, гоҳида янги куч билан авжига чиқар эди.
    Кейин қариялар келишар, уларнинг орасида эса қирғинлардан омон қолган, жаноза номозини уқишни биладиган Мулла булар эди. Йиғлаётганлар бу вақтда жим қолишарди.
    Оҳангдор араб дуоси бутун сукунатга қуйилар, фақатгина Мулланинг "Омин!" сузидан кейин, утирган ҳолда дуо уқиётганлар кафтларини юзлари олдида очиқ китобни тутгандек тутиб
    "Илоҳо омин!" деб, баланд овозда қушилишарди.
    Бундан кейин Мулла Худога илтижосини узбек тилида давом эттириб, бевақт бу дунёни тарк этганларга жаннатдан жой беришини, унинг фарзандлари ва қариндошларига узоқ умр беришини сурар эди...
    Жаноза барча иштирокчиларнинг биргаликдаги "Аллоҳу Акбар!" жумласини баланд овозда қайтаришлари билан якунланар эди.
    Бир дақиқадан сунг аёлларнинг буғиқ йиғиси яна янгидан бошланар ва уларга таъзияга келганларнинг янги гуруҳлари қушилиши билан узоқ давом этар эди.
    Қариялар йиғини тухтатишга, тинчлантиришга ҳаракат қилишар, аммо бу ҳар доим ҳам ёрдам бермас эди.
    Фронтда ҳалок булганлар учун аза маросимлари уйда вафот этганларга қилингани каби ута синчковлик билан утказилар эди.
    Биринчи, учинчи, еттинчи, унинчи, йигирманчи ва қирқинчи кунлари купчилик булиб йиғлашар ва дуо уқишар эди.
    Вафот этган кунининг бир йиллиги алоҳида хотирланар эди. Барча яқин қариндошлар бир йил давомида қора кийимда юришар ва юзларидан ғам аримас эди. Қайғу тирикларнинг ҳаётини қисқартирар эди.
    Қора хат бизнинг оиламизни ҳам тинч қуймади. Катта бувим изтиробларга дош бера олмай ҳаётдан кетди. Тез орада бобом ҳам вафот этди. Ҳовлимиз бушаб қолди. Уйимизнинг томидан сув ута бошлади.
    Қишга утин тайёрлайдиган ҳеч ким йуқ эди. Одатларимизга кура фақат эркаклар бозорга бориб оиласини керакли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашар эди.
    Энди бу мажбуриятлар кичик бувим ва онам уртасида узаро булинди. Кичик бувим боғ ва уйини сотди, биз маълум бир вақт шу пуллар ҳисобига ҳаётимизни амаллаб турдик. Қиш совуқ эди.
    Осиёча усулда - сандалда исиниб совуқдан сақланар эдик.
    Сандал - бу хонанинг уртасида турт бурчак шаклида қазилган ура булиб, унинг устига баланд булмаган ёғоч стол урнатилади ва стол устидан пахта курпа ёпилади.
    Одатда ҳовлида утин ёқиб, оловнинг чуғини стол остидаги урага қуйилар, чуғ эса бизнинг оёқларимиз ва қалбларимизни иситар эди. Қайғули хабарлар тинимсиз келиб турар эди.
    Онамнинг ҳамма қариндошларидан фақатгина оғир яраланган ва контузия булган одамгина урушдан қайтди. Отам томонидан ҳамма эркаклар ҳалок булишди. Ҳаёт фақат жанозалардан иборат булиб қолди.
    Онам мени ҳамма маъракаларга узи билан бирга олиб борар эди. Шунинг учун унинг йиғиси ва куз ёшлари менинг хотирамда бир умрга сақланиб қолди.
       Мен мактабга борадиган кун ҳам келди. Онам мусиқали сандиқдан чиройли дуппи, енгил, ёзги шиппак, очиқ рангли куйлак, рангли қаламлар ва дафтарлар олди.
    Бу сандиқларда деярли балоғат ёшига етишимга қадар ва опамнинг сепига етарли жуда куп нарса сақланган эди.
    Совуқ тушганида онам узининг қимматбаҳо буюмларини тилло сотиб оладиган дуконга бериб, бизга кийим сотиб олди. Менга муйна ёқали, иссиқ ярим пальто, пояфзал ва қандлар сотиб олди.
       Қайғу ва фалокат ҳар томондан келар эди. Тусатдан онам касал булиб қолди. Биринчи маротаба у эрталаб урнидан тура олмади ва узимиз чой қайнатишимизни илтимос қилди. Муздек совуқ кунлар эди.
    Жон-жонингдан утиб кетадиган рутубатли совуқ шамол тинмас эди. Касал булишидан бир кун олдин онам кун буйи ҳовлида нон ёпди ва қаттиқ шамоллади. Унинг иситмаси юқори эди.
    Шифокорлар упкаси яллиғланганлигини айтишди, укол ва дорилар ёрдам бермади. Иссиғи тушмагач, онам алаҳсирай бошлади. Онам инграб, бизнинг отларимизни айтар эди...
    Укам билан мен сандал четида битта ёстиқнинг тагига бошимизни тиқиб ётар эдик. Тун буйи онамнинг ёнида кампирлар утириб, ярим овозда дуо уқиб чиқишди. Онам бир неча сузларни пичирлаб такрорлади.
    Бир куни онам узига келиб, кичик бувим ва бизларни ёнига боришимизни илтимос қилди. Ҳаммамиз ҳар томондан чуккалаб унга ёпишдик. У кузларини озгина очиб, ҳаммамизга қараб чиқди. Унинг кузлари ёшга тулди.
    У кузларини юмиб, узоқ жим турди-да кейин гапира бошлади: "Барча одамлар бу дунёга Яратганнинг иродаси билан синов учун келади...
    Одамлар бу дунёдан кетаётганларида қилган гуноҳлари учун тавба қилиб, кечирим сурашлари лозим... Сиз бизнинг қушнимиз рус қарияси Маскаевни биласиз.
    Ундан менинг гуноҳларим учун кечирим с?ранг... Шу ёзда қаттиқ шамол булганида бир нечта пишган шафтолилар унинг боғидан бизнинг ҳовлимизга тушган эди.
    Эрта тонгда мен уларни челакчага териб, ошхонага қ?йдим. Қариндошларимиздан бирор бир эркак келганида шафтолиларни эгасига бериб юборишга умид қилган эдим...
    Лекин бера олмадим... болаларим бу ҳақида билишмас эди, шунинг учун еб қуйишибди... бу менинг хатойим... бу менинг гуноҳим. Ва яна... кук бозорда, кириш дарвосидан чап томонда оқ соқолли кекса темирчи бор.
    Мен ундан кул олиш учун темир ҳокандоз сотиб олганимда майда тангам етмай қолди. Мен унга икки танга қарз б?либ қолдим... Олиб бориб бермоқчи эдим, аммо касал булиб қолдим.
    Ундан кечирим суранг... ва пулини қайтаринг ". Онам секин гапирар эди. Кейин: "Худо кечиради... Худо кечиради..." деб бир неча маротаба такрорлади ва ухлаб қолди.
       Опамнинг даҳшатли қичқириғидан уйғониб кетдим... Бизни кимларга ташлаб кетдинг, Она? Хурсиниб йиғлаётган бувим: "Секин...секин... мумкин эмас... ҳали тун", - деди.
    Менга тез янги кийимлар кийдира бошлашди. Дадажон амаким келди. У мени ердан кутариб олди ва мен эгарда утирган амакимнинг олдида пйдо булиб қолдим.
    От йуртиб бизларни яқинларимиз ва қариндошларимизнинг уйларига етказди. Куп ҳовлиларни мен танидим. Биз онам билан бу ерда маъракаларда булганмиз. Қоронғу тун эди. Одамлар уйқуда эди.
    Уларнинг кириш дарвозалари ёпиқ эди. Амаким қамчининг дастаси билан эшикларни қатъиятли тақиллатар эди. Ҳовли ичида хира керосин чироқ ёнди ва кампирнинг буғиқ овози эшитилди.
    "Бу мен - Дадажонман. Биз Абролхон билан жияним Ҳабибахон бизни ташлаб, нариги дунёга кетганлигини айтгани келдик" - баланд овозда бидирлади амаким
    ва биз бақириб йиғлаётган қариндошлариизни ортда қолдириб, йулда давом этар эдик.
       Тонг ёриша бошлади. Биз кук бозор дарвозасига етиб келиб, оқ соқолли темирчини қийинчиликсиз топдик. Темирчи эндигина устахонасини очиб, печига олов қалаётган экан. Биз шошилаётган эдик.
    Амаким отни боғлаб, баланд овозда хужайин билан сурашди. "Хуш келибсиз! Сизга тинчлик ва хотиржамлик! ", жавоб берди темирчи ва қуш қуллаб куришиш учун амакимга ва менга қул узатди.
    Қул бериб куришишгач, улар кафтларини юзларига тортиб, соқоллари учини силаб қуйишди. Мен ҳам шу ҳаракатни такрорладим.
       "Ҳозир чой тайёр булади"- тараддудланди темирчи.
       "Безовта булманг, биз шошиб турибмиз"- гапира бошлади амаким.
    "Таниқли шаҳар мулласи, Саидхон эшоннинг қизи, Абролхоннинг онаси,бизнинг суюкли жиянимиз Ҳабибахон сиздан узр суради
    ва биз орқали кул олиш учун сотиб олган темир ҳокандознинг қарзини бериб юборди", -деб узоқ сузлади ва қушимча қилди:
    "Яратганнинг иродаси билан бугун у бандаликни бажо келтирди".
    "Ё, Оллоҳ!" - ачиниш билан кафтларини бир-бирига уриб қуйди. Шу ернинг узидаёқ чуккалаб, менинг онамга жаннатдан жой беришини сураб дуо уқий бошлади.
    Дуони тугатиб, қария куз ёшларини артди ва бизга икки уғли фронтда ҳалок булиб, ёлғиз узи ёрдамчисиз қолганлигини ёзғирди.
    "Оллоҳ ва сизнинг олдингизда уч марта, минг марта қайтараман, икки танга қарздан кечдим, менга уни қайтаришни кераги йуқ"- баён қилди оқ соқолли мункайган одам.
    "Худога шукр, кечирганингиз учун раҳмат. Лекин икки тангани унинг уғлининг қулидан қабул қилиб олишингиз шарт", - деди амаким ва менга иккита йигирма тийинлик тангани узатди.
    Мен тангаларни қарияга бердим. У иккиланиб турди, кейин менинг қалтираётган қулларимни олиб упди, мени қучоқлаб йиғлади. Мен ҳунграб юбордим.
       Биз уйга қайтганимизда ҳовлимиз одамларга лиқ тула эди. Ичкари ҳовлида аёллар фарёд солишарди. Ташқари ҳовлида эса қариялар ва усмирлар тупланишган. Амаким ичкаридан опам ва укамни чақирди.
    Биз қушнимиз Маскаевларнинг эшигини тақиллатдик ва журъатсизлик билан уларнинг ҳовлисига кирдик. Опам қулида гудак укамни ушлаб йиғлар эди, мен эса опамни ушлаб йиғлар эдим.
    Амаким биз учун ва онам учун кечирим суради.
    Қария Маскаев чуқинди ва куз ёшларини артди.
       Бир пас ҳаммаси тинчиб қолди. Эркаклар онамнинг жасади солинган чиройли безатилган тобутни ичкаридан елкаларида кутариб чиқиб, эшик олдига қуйишди. Қисқа ибодатнинг видолашув русуми бажарилди.
    Дарвоза очилди. Мени ҳаммадан олдинга қуйишди. Биз Тунқуриш қабристони томонга ҳаракатландик. Мен қулимда асо билан борар эдим. Эгнимда миллий беқасам тун, дуппи ва оёғимда янги пояфзал бор эди.
    .
     []
    .
       Йиллар уз тезлигини оширган ҳолда югуриб утяпти. "Вақт учяпти", деб бекорга айтишмайди.
    Ёшим ҳам анчага бориб қолди: қиз набираларим - 17 ёшда, уғил набирам - 21 ёшда. Бу йил катта қизимнинг 50 йиллик ёшини нишонлаймиз. Рафиқам ва яқинларимиз билан "олтин" туйимизни нишонладик.
    Айтганларидек, эслашга арзигулик воқеалар бор. Босиб утилган йулни тоққа чиқадиган тиканли ва паст-баланд йулдек тасвирлаш мумкин. Биз бу йулда қайрилмасдан ва тухтамасдан ҳаракат қилдик.
    Бу йулда ғовлар куп булди, шунингдек бу йулнинг маълум бир қисмини ғирромлик ва ёлғон билан утишга ундовчи, йулдан оздирувчи ҳаракатлар ҳам кам булмади.
    Аммо бундай пайтларда ҳамиша куз унгимда Онамнинг муқаддас сиймоси гавдаланар эди.
       Онамнинг ва аждодларимнинг қони олдида, ҳаётда эгаллаган уз урним учун қарздорман. Ва буни қуйидаги сузларда ифодалайман:
    "Мен уғирлик ва ғирромликни курганимда Онамни эслайман. Нимадир орттириш ва юлиш мақсадида мени йулдан итариб юбормоқчи булганларида, мен Онамни эслайман".
    .
     []
    .
     []
    .
     []
    .
     []
    .
     [] []
    .
    Золотая свадьба  [Alisher Kakharov]
    .
  • Комментарии: 6, последний от 23/07/2014.
  • © Copyright Кахаров Аброл (Kakharov2004@mail.ru)
  • Обновлено: 22/07/2014. 28k. Статистика.
  • Эссе: Узбекистан
  •  Ваша оценка:

    Связаться с программистом сайта
    "Заграница"
    Путевые заметки
    Это наша кнопка